Cаломатлик

Диареяда нима қилиш ва қандай овқатланиш керак?

Диарея ва ичбуруғ бир маънони англатади, шунчаки ичбуруғ соддароқ, диарея эса илмий ном. Диареядан азият чекадиган одамлар аксарият ҳолларда сувсизланиш ва озуқа моддаларининг ичакларда етарлича сўрилмасидан азият чекади.

Диареяда нима қилиш ва қандай овқатланиш керак?

 

 

Ич кетиши қанча чўзилса, ҳаёт учун хавфли бўлган сувсизланиш хавфи шунча юқори бўлади. Одатда диарея бироз даволангандан кейин ёки ўз-ўзи ҳам ўтиб кетиши мумкин. Бу, айниқса, овқатдан енгил заҳарланишда юз беради. Тана токсиндан шу йўл билан қутулишга ҳаракат қилади. Аммо икки кундан кейин ҳам тўхтамаса ва тез-тез такрорланса, тиббий ёрдам талаб қиладиган мураккаб муаммога хос симптом бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда нима қилиш кераклиги ҳақида тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Кўпроқ суюқлик ичинг

 

Бу диареяда энг муҳим тавсия ҳисобланади.

 

Нима ичган яхши?

 

Энг яхшиси — сув ичиш. Оғир ва оғирдан сал енгил кечадиган диареяда, натрий-калий балансини тиклаш учун электролитли ичимликлар ичган яхши. Аммо аҳволни янада ёмонлаштириши мумкин бўлган ширин ичимликлардан тийилган маъқул.

 

Нима қилмаслик керак?

 

Аҳволни бир яхшилаши, бир ёмонлаши мумкинлиги сабаб сутдан тийилган яхши. Пешоб ҳайдайдиган таъсири кўрсатувчи спиртли ва кофеинли ичимликларни ҳам истеъмол қилмаслик керак. Организмда қанча кўп сув сақланса, шунча яхши. Ҳаддан ортиқ иссиқ ва совуқ ичимликлар ўрнига хона ҳароратидагисини ичинг.

 

Пробиотиклар

 

Йогурт, кефир ва бошқа пробиотикли маҳсулотлар симптомларни енгиллаштириши мумкин. Улар, айниқса, антибиотик ва ротавирусли инфекциялар билан даволангандан кейин келиб чиққан диареяда яхши самара беради. 2015 йил Клиник гастроэнтерология журналида эълон қилинган мақолада Lactobacillus rhamnosus GG (LGG) ва Saccharomyces boulardii пробиотиклар штамми диареяда яхшироқ ёрдам бериши маълум қилинган. Олимлар бунинг аниқ сабабини билмаса ҳам факт ўзгармаслигича қолади — пробиотиклар диареяда дарҳақиқат самара беради.

 

Овқатланиш

 

Гуруч, олма (ёки олмали пюре), банан, қотган нон сингари маҳсулотларни ошқозон яхши қабул қилади ва яхши таъсир қилади. Озуқа қиймати унчалик юқори бўлмаса ҳам диареянинг биринчи кунида бундай парҳез ўта фойдали бўлиши мумкин. Симптомлар енгиллашганидан кейин мева, сабзавот, гўшт, йогурт ва мураккаб углеводларни ўз ичига оладиган рацион асосида овқатланиш керак.

 

Диареяда яна нималар ейиш мумкин?

 

  • ёғсиз бульон;
  • қўшимчасиз макарон;
  • картошка (пўсти бўлмаслиги керак);
  • консерваланган нок;
  • сули ёрмаси;
  • қайнатилган тухум;
  • ёғсиз ва шакарсиз йогурт (ёки кефир)
  • товуқ филеси (ёки мол гўшти)
  • крекер;
  • аччиқ қилиб дамланмаган кофеинсиз чой.

 

Нималардан тийилиш керак?

 

  • сутли маҳсулотлар;
  • ёғли, қовурилган, аччиқ гўшт;
  • дуккакли маҳсулотлар;
  • ёнғоқ ва писталар;
  • ловия ва нўхат;
  • хом сабзавотлар;
  • жўхори;
  • саримсоқ ва пиёз;
  • чипс;
  • конфет ва шакар ўрнини босувчилар қўшилган сақичлар;
  • карам ва брокколи;
  • қуритилган мевалар;
  • ёнғоқ пастаси;
  • газланган ичимликлар.

 

Нима учун овқатланиш учун тавсиялар айнан шундай бўлиши керак?

 

Мевалар

 

Банан, олма ва нок тез ҳазм бўлади, йўқотилган калийнинг ўрни ва организмни клетчаткалар билан тўлдиради. Пўсти ҳазм бўлмаслиги ва ичакларга «ёқмаслиги» сабаб ҳам олма пюреси мевасидан яхшироқ ҳисобланади.

 

Сабзавотлар

 

Одатда организм учун фойдали бўлган сабзавот таркибидаги клетчаткалар диареяда тескари таъсир қилиши мумкин. Шу сабаб ҳам крахмалли сабзавотларни истеъмол қилиш, газ йиғилишига олиб келадиган дуккакли, баргли сабзавотлар ҳамда жўхоридан тийилиш керак.

 

Ёрмалар ва ундан тайёрланган маҳсулотлар

 

Шакар, ёғ ва сут қўшмасдан тайёрланган ёрма ҳамда унли маҳсулотлар ҳам диареяда самарали ҳисобланади.

 

Сутли маҳсулотлар

 

Диареяда лактоза билан боғлиқ муаммо кузатилиши сабаб ҳам меъёрни билиш ва кефирни ўзи билан чекланиш керак.

 

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?

 

Диареянинг енгил турида катта миқдорда сув ва тўғри овқатланишнинг ўзи билан ҳам чора кўрса бўлади, аммо оғирроқ ҳолларда мутахассисга боришни кечга қолдирмаслик керак.

 

Қандай вазиятларда дарҳол чора кўриш керак?

 

  • Туғилганига 3 ойдан кўп бўлмаган чақалоқларда кўнгил айниши ва ич кетиши кузатилса;
  • Болаларда кўнгил айниши ва ич кетиши 12 соатдан кўпга чўзилса;
  • Болалар ва катталарда диарея 3 кундан кўпга чўзилса.
  •  

Хавотирланишга сабаб бўладиган симптомлар

 

  • Нажаснинг қон аралаш, қора ва суюқ бўлиши;
  • Ичаклар бўшаганидан кейин ҳам қориндаги оғриқнинг ўтиб кетмаслиги;
  • Сувсизланишга хос аломатлар: бош айланиши, оғриғи, ҳолсизланиш ва пешобнинг кам ажралиши;
  • Тана ҳароратининг юқори бўлиши.
  •  

Қандай дори воситаларини қабул қилса бўлади?

 

Яхшиси шифокор кўрсатмасисиз ҳеч қандай дори қабул қилманг. Ўзбошимчалик қилиб жиддий оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлиб қолманг.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Диареяда нима қилиш ва қандай овқатланиш керак? | Zamon.uz