Эмлаш ишлари бошлангандан бери юртимизда 4,3 миллиондан ортиқ вакцина қўлланилди
6 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 136288 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

6 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 136288 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:
1-босқич эмланганлар 93358 нафарни,
2-босқич эмланганлар 20916 нафарни,
3-босқич эмланганлар 22014 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 4361222 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 2590620 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1348382 нафарни,
3-босқич эмланганлар 422220 нафарни ташкил қилди.
6 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Наманган вилояти (21329 доза),
Фарғона вилояти (20821 доза),
Андижон вилояти (20633 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Наманган вилоятида 535872 доза,
Фарғона вилоятида 515597 доза,
Андижон вилоятида 497478 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.







