Қозондаги трагедиядан сўнг кўпчилик “бу қандай содир бўлди?” деган саволга жавоб изламоқда
Бу савол анчадан бери муҳокама қилиниб келинади. У ерда йилига 10лаб отишма содир этилади.

АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги экспертлар билан биргаликда босқинчига бевосита яқин жойда бўлиб қолган ўқувчилар учун қўлланма тайёргалан. Бундай қўлланмалар АҚШдаги кўплаб мактабларнинг деворларида осилган. Ундаги маслаҳатлар универсал бўлиб, кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Биз ҳам улардан айримларини таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.
Эвакуация
Агар бунинг иложи бўлса, отишма бўлаётган мактабни тарк этган маъқул, асосийси бунда ҳаёт учун бошқа хавф пайдо бўлмаслиги.
- Агар хавфсиз эвакуация қилишнинг иложи бўлса, дўстларингиз буни хоҳлаши ёки хоҳламаслигидан қатъи назар амалга оширинг.
- Агар сумкангиз, телефонингиз ёки бошқа нарсаларингиз қолиб кетган бўлса, уларни олиш учун қайтманг.
- Агар имкони бўлса, бошқаларга ҳам хавфсиз йўлни кўрсатиб чиқиб кетишига ёрдам беринг.
- Агар босқинчи турган жойини билсангиз, бошқаларн ҳам огоҳлантиринг: у ерга боришмасин.
- Агар бинога қутқарувчилар етиб келган бўлса, уларнинг айтганига амал қилинг.
- Қўлингизни яширманг.
- Яраланганларни олиб чиқишга уринманг: сиз уларга нима бўлганини билмайсиз ва катта эҳтимол билан уларга қандай ёрдам бериш кераклигини билмайсиз. Шунинг учун уларни ўрнидан қимирлатиш аҳволини оғирлаштириши мумкин.
- Қочиб чиқиб, хавфсиз жойга бориб олишингиз билан полиция ва “тез ёрдам” чақиринг.
Бекиниш
Агар мактабдан қочиб чиқишнинг иложи бўлмаса, бекиниб олинг. Шундай қилиб қутқарувчилар келиб босқинчини зарарсизлантиргунича вақтдан ютиб қолиш мумкин.
- Яшириниш учун энг яхши жой – алоҳида синф ёки хона. У ерда босқинчи сизни кўрмайди, девор ва эшик эса ўқдан ҳимоя қилади.
- Эшикни албатта ичкаридан қулфлаб олинг ёки оғир буюм билан тамбалаб қўйинг.
- Чиқиш йўли битта бўлган хонага кирманг. Босқинчи сизни топиб олса, тузоққа тушиб қолишингиз мумкин.
- Телефон ва бошқа овоз манбалари: компьютер ёки телевизорни ўчириб қўйинг. Овоз чиқарманг.
- Шкаф ёки парта ортига бекинингки, эшикдан кирганда кўринмаслигингиз ва улар сизни ўқдан ҳимоя қилиши керак.
Босқинчига ҳужум қилиш
Экспертлар босқинчига ташланмасликни ва унинг қуролини олиб қўйишга уринмасликни тавсия қилишади. Бу билан маҳсус тайёрланган одамлар шуғулланиши керак. Фақат бир ҳолатдагина ҳужум қилиш мумкин: агар у сизга тўғридан-тўғри ҳужум қилса ва бошқа йўлингиз қолмаса.
- Агар босқинчига ҳужум қилишга қарор қилган бўлсангиз, максимал даражада агрессив ҳаракат қилинг. Бошлаган бўлсангиз, тўхтаманг.
- Бақиринг – бу босқинчини чўчитади ва чалғитади.
- Атрофдаги буюмлардан фойдаланинг: босқинчига нарса отинг.
Полиция билан учрашув
Воқеа жойига жиноятчини тўхтатиш учун маҳсус тайёрланган гуруҳ келганда уларга халақит берманг ва ёрдам беришга ҳам уринманг.
- Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимларининг айтганларини бажаринг.
- Қўлингизда ҳеч нарсани ушламанг. Қутқарувчилар инсон қўлини кўришмаса, уни потенциал хавф деб қабул қилишади ва уни қуролланган деб ўйлашади. Шунинг учун хавфли эмаслигингизни кўрсатиб, қўлларинизни қўтариб олинг.
- Кескин ҳаракатлар қилманг, қутқарувчиларни тўхтатишга уринманг.
- Агар қўлингиздан келса, уларга маълумот бериб ёрдам беришингиз мумкин. Бундай вазиятда қутқарувчиларга босқинчилар, уларнинг қуроллари сони, ташқи кўриниши ва кийимлари ҳақида маълумот жуда зарур бўлади.







