Асабларни тинчлантирувчи тунги осмон тасвирлари
«Астрономия кўнгилни тепага қарашга мажбурлайди ва бизни бошқа дунёга олиб ўтади”, - деган эди Платон. Тасвирчи Бенжамин Баракат файласуфнинг айнан шу иқтибосини ўз сайти учун танлаб олган.


Юлдузли осмон тасвирчиси Бенжамин болаликдан саёҳат қилиш, дунёни кашф қилишни орзу қилган. У Буюк Британияда туғилган, аммо бир неча давлатда яшашга улгурган. У ижод учун илҳомини Швейцарияда топган.

«Бундай пейзажларни муҳрламай бўладими?”, - дейди Бенжамин.

«Менинг фотографияга саёҳатим тунги юлдузларга тўла осмонни расмга олиш истагидан бошланган. Тез орада мен агар ақлимни максимал даражада ишлатсам, ҳаммасига эриша олишимни тушундим. Шу вақтдан бошлаб фотография ҳақидаги билимларимни кенгайтиришни бошладим”, - дейди Бенжамин.







Сиз учун тайёрлаган фототўпламларимиз ёқяптими? Уларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Шарофат Маҳмудова







