Lifestyle

Биз кузатмаётганимизда ёввойи ҳайвонлар ўзини қандай тутади?

29 ёшли австриялик фотограф Жулиан Рэд ўз фаолиятини ёввойи табиатга бағишлаган. Бир неча йилдан бери у олмахон,қуёнлар, ўрмон сичқонлари оғмахон ва бошқа майда жониворларни табиий яшаш шароитида расмга олади. Унинг Инстаграмдаги саҳифасида 100 мингдан ортиқ кузатувчиси бор.

Биз кузатмаётганимизда ёввойи ҳайвонлар ўзини қандай тутади?

 

Унинг асосий фаолияти ёввойи жониворлар ҳаётининг қизиқ лаҳзаларини тасвирга олишга улгуришдир. Жулианнинг сабри ва маҳорати туфайли бу жониворларнинг  турли эмоциялари: қизиқувчанлик, нафислик, ҳайрон қолиш ва роҳатланиш ифодаларини кўриш мумкин.

Бугун сизга тайёрлаб қўйган расмлар тўпламини томоша қилиб кундалик ташвишларни бирозга бўлса-да, унутишингизни истадик.

Биз шошиб яшаганимиз туфайли сайёрамизда биздан бошқа жониворлар борлигини унутиб қўямиз. Бу расмларда эса уларнинг қанчалик момиқ нозиклигини кўриш мумкин.

“Ёввойи ҳайвонларни тасвирга олиш доим катта сабр ва кўп вақт талаб этади. Сиз жонивор қачон олдингизга келишини ва умуман у сизга яқинлашадими, йўқми билолмайсиз. Мен 1та тасвир учун саноқсиз соатларимни сарфлаганман. Шуни тушуниб етдимки, ҳайвонларнинг ортидан қувиб юриш эмас, уларнинг ўзи келишини кутиш керак. Табиат тасвири шуниси билан мураккаб: сиз ҳайвонлар турларини билишингиз, сабрли бўлишингиз ва озгина омад керак”, - дейди Жулианнинг ўзи.

БУ суратларга қараб туриб, табиат неъматларидан завқланишни шу митти жониворлардан ўрганишимиз керак, деган фикр пайдо бўлади.

 

 

 

 

 

Мақола ёққан бўлса, дўстларингизга ҳам улашинг ва уларнинг кайфияти кўтирилишига ҳисса қўшинг.

Шарофат  Маҳмудова

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Биз кузатмаётганимизда ёввойи ҳайвонлар ўзини қандай тутади? | Zamon.uz