Lifestyle

Маҳаллий аҳоли учун оддий, чет элликлар учун эса ақлга сиғмас маҳсулотлар

Таом танлашда ҳар кимнинг ўз хоҳишлари ва диди бўлади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқарувчилар доимий изланишда бўлиб, янгидан-янги таъмлар ва комбинацияларни ўйлаб топишади.

Маҳаллий аҳоли учун оддий, чет элликлар учун эса ақлга сиғмас маҳсулотлар

 

Бир турдаги таом айрим мамлакатларда ширинлик сифатида дастурхонга  тортилса, бошқаларида газак ёки салат вазифасида бўлиши мумкин. Бугун эътиборингизга энг ғайриоддий ва ақлга сиғмас маҳсулотларни ҳавола этамиз. Аммо ўз ватанида бу таомларни ҳар қадамда топиш мумкин.

Хитойда тухум таъмили музқаймоқ оддий ширинлик саналади. Унинг сариқ қисми тухум сариғи таъмини эслатади.

Нўхат таъмли музқаймоққа ҳам бу ерда оддий қаралади.

«Гўшт толалари айниб қолган ширин пахтани эслатади. У кремли десертларнинг деярли барчасига қўшилади. Бундан ташқари, бу толалардан конфет тайёрланади»

Швециядаги оддий торт. Таркибида фақат денгиз маҳсулотлари бор.

Тузланган карам шарбати Австрия ва Германия аҳолисининг севимли ичимлиги.

«Аччиқ сникерс. Олдин ширин ва одатий таъмни, кейин эса кескин аччиқ таъмни сезасиз.»

«Матча желеси. Кўпроқ бодрингга ўхшайди, ичига эса ловия солинган. Хитойда ловия пишириқ ва десетрлар таркибида тез-тез учрайди»

«Помидор Хитойда мева саналади. Шунинг учун уни мевалар бўлимидан қидириш керак. Ошхоналарда паррак шаклда кесилган ва устига шакар сепилган помидор сотиб олиш мумкин»

«Жуда ғалати бўғирсоқ. Худди резина чайнаётганга ўхшайди»

Хитойнинг “пластмасса” чипслари. Уларни тайёрлаш учун қизиб турган ёғда қовуриб олиш керак. Тайёр бўлганини чипснинг “очилиш даражаси”дан билса бўлади.

«Денгиз типратикани икраси қўшилган Cup Noodle Rich лағмони. Кўринишидан жуда мазали, аммо таъми жуда ширин»

Балиқли музқаймоқ. Одатда музқаймоқ сифатида ловия пастаси, ширин картошка, қулупнай ёки кўк чой пасталаридан фойдаланилади

«Польшада сотиб олинган борщ таъмли лағмон. Уйда тайёрланган борщдан тубдан фарқ қилади, аниқроғи гўштсиз лавлаги қайнатмасини эслатади. Таъми ўта ширин, аммо иштаҳаочар»

Сиз японларнинг асаларили печеньесини еган бўлармидингиз?

Хитойликлар майдаланган шакарнинг ўрнига шакар кристалларини сотиб олишади. Бу ўзимизнинг новвотга ўхшайди.

Шўр тухум таъмили чипслар.

Веджимайт — тўқ жигар рангдаги ачитқи концентрати. Австралияликлар усиз ҳаётини тасаввур қилмайди.

Немес деликатеси Mettigel (меттигель). Бу зираворлар қўшилган ва типратикан кўришида топтиладиган майдаланган чўчқа гўшти.

Тайваннинг анъанавий ширинлиги. Ширин картошка, крахмал шарчалари шакарли сироп ва муз бўлаклари ловия билан берилади.

Сиз саёҳатда татиб кўрган энг ғайриоддий таом қандай бўлган?

 

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.