Lifestyle

Олимлар тушунтириб бера олмайдиган ҳодисалар ҳақида биласизми?

Илм-фан тўхтамасдан ривожланиб бормоқда. Аммо сайёрамизнинг сир-синоатлари ҳам туганмас. Айрим сирли табиат ҳодисаларининг сабабини энг кучли олимлар ҳам тушунтириб бера олишмайди.

Олимлар тушунтириб бера олмайдиган ҳодисалар ҳақида биласизми?

 

 

Идеал кўл

Буэнос-Айрес яқинидаги ботқоқликларда сирли кўл бўлиб, унги Кўз деб ном берилган. У 2016 йилда маҳаллий киностудиянинг ҳужжатли фильм операторлари тасвирга олиш учун жой излаб вертолетда учиб ўтаётганларида топишган.

119 метрли идеал кўлнинг ичида ҳам геометрик шаклли орол жойлашган.

 

Операторлар базага қайтгач кўл ҳақида маълумот излашган. Аниқланишича, бу жой олдин ҳам Google Maps учун спутникдан юборилган тасвирларга тушган, аммо унинг идеал шакли туфайли ҳақиқийлигиа ҳеч ким ишонмаган. Харита тузувчилари бу тасвирларда техник хатолик кетган деб ўчириб ташлашган.

Сўнгги йиллардаги маълумотлардан шу ойдинлашдики, кўлнинг шаклидан ташқари яна бир ноодатий жиҳати бор. Унинг ичидаги орол кўл бўйлаб аста-секин айланади. Ўтказилган тадқиқотларга қарамай, олимлар бу ҳодисанинг сирини аниқлай олишмаяпти.

 

Чакалакзордаги китлар

 

Таиланд устидан учиб ўта туриб 3та китга ўхшаш қояни кўриш мумкин. Жунглидан сузиб чиқаётган “кашалотлар”нинг думлари дарахтлар орасида кўринмайди.

 

 

Бу қоялар кўплаб олимлар томонидан ўрганилган, аммо уларнинг табиатини тушунишнинг иложи бўлмаган.

Тахминлардан бирига кўра, қоялар шамол ва ёмғир туфайли шу шаклга келган. Аммо атрофдаги бошқа  тепаликларда бундай ўзгариш йўқ. Бу объектлар инсон қўли билан яратилгани ҳақидаги фикрлар ҳам бор, аммо бу ҳудудда цивилизация қолдиқлари мавжуд эмас.

 

Гигант тухумлар

 

Антарктиканинг Сеймур оролидаги муз қатлами остида 2011 йили чилилик олимлар ғайриоддий шаклдаги буюмни топиб олишди. Тадқиқотлар бу қадимий даврда тош қотган гигант тухум эканини кўрсатди.

Олимлар қитъа доим ҳам муз билан қопланган бўлмагани ҳақида тахмин қилишади. Бу ерда олдин ҳам ёғоч ва магма қолдиқлари топилган. Аммо тош қотган жонивор тухумлари биринчи марта топилиши.

Ҳажми бўйича топилма динозавр тухумига тенг.

 

Аммо шакли бўйича бу динозавр тухуми бўлиши мумкин эмас. Динозаврларнинг тухумининг қобиғи қаттиқ бўлган, топилма қобиғи эса юмшоқ бўлган. Бу тухум калтакесак ёки илон тухуми бўлиши мумкин. Аммо шундай бўлган тақдирда унинг узунлиги камида 17 метр бўлиши керак. Тадқиқотлар ҳали давом этмоқда, аммо сир очилгани йўқ.

 

Арвоҳ шаршара

 

Осетиядаги Эрцо шаршараси арвоҳ деган ном олган. Чунки у ҳар 5-7 йилда йўқолиб, яна пайдо бўлиб қолади.

Бир неча километрли сув ҳавзасининг йўқолиб қолиши қурғоқчилик ёки бошқа сабабларга боғлиқ эмас.

Айниқса қишда унинг йўқолиб қолиши ноодатий бўлади. Муз қатлами баҳоргача туради, одамлар ҳам шаршара йўқолганини сезишмайди. Баҳор келиб, кунлар исиши билан эриган муз қуриб қолган сув ҳавзаси тубига тушиб кетади.

Геологлар сув карс бўшлиқларига кетади деб тахмин қилишган, аммо шундай бўлганда сув яна кутилмаганда пайдо бўлмас эди.

Кўл сувсиз қоладиган муддати ҳақида ҳам аниқ таассурот мавжуд эмас. У бир неча ҳафтадан бир неча йилгача қуруқ туриши мумкин. Бу ерда балиқлар ҳам яшамайди. Атрофдаги қуруқлик жониворлари ва қушлар ҳам тушунарсиз шаршарага яқинлашишмайди.

Шарофат Маҳмудова

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Олимлар тушунтириб бера олмайдиган ҳодисалар ҳақида биласизми? | Zamon.uz