Қашқадарёда юриб кетаётган Nexia ёниб кетди
Қашқадарёда юриб кетаётган Nexia ёниб кетди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида юриб кетаётган Nexia-2 ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Маэлум бўлишича, воқеа 2021 йилнинг 7 июль куни кеч соат 22:16 да содир бўлган.
«Қарши шаҳрининг Насаф кўчасида ҳаракатланиб бораётган Nexia-2 автомобилида ёнғин чиққан. 2011 йилда ишлаб чиқарилган автомобиль Қарши тумани ‘Узумзор’ МФЙда яшовчи 1988 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган», — дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари Соҳиб Ваитов.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида автомобилнинг олд қисми ёнган. Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.







