Lifestyle

Стресс ва қийинчиликсиз озишнинг осон йўллари

Агар бу қоидаларга амал қилсангиз, икки ҳафтада 2-5 кггача ваз ташлашингиз мумкин

Стресс ва қийинчиликсиз озишнинг осон йўллари

 

Шўр маҳсулотлар истеъмолини чекланг!

Туз (натрий хлорид) тўқималарда сув ушлаб қолиши билан таниқли, бунинг оқибатида тана вазни ортади. Шунинг учун рационингизни тузаётганда шўр маҳсулотлар камроқ бўлишига эътибор қаратинг. ЖССТ тавсияларига кўра, тузнинг кундалик миқдори – 5 граммдан камроқ, тахминан 1 чой қошиқдан ошмаслиги керак. Аммо бу овқат ва салатларга шунча туз қўшиш керак дегани эмас, тайёр маҳсулотлар ва ҳатто сабзавотлар таркибида ҳам натрий бор.

Ширинликлардан воз кечинг!

Шакарнинг организмга зарар туздан кам эмас. Бундан ташқари, ширинликлар – тез углеводлардик: улар тўқлик ҳиссини тез чақиради ва яна тезда очқашга олиб келади. Тайёр маҳсулотлар: колбаса, соус, нонушта учун бодроқлар таркибида ҳам яширин шакар бўлади. Шакар ўрнини босувчи сироп, фруктоза ва глюкозанинг таркибида ҳам қанд бор.

Спиртли ичимликларни истеъмол қилманг!

Алкоголь организмдаги суюқлик айланишини тўхтатиб, ортиқча ейишга сабаб бўлади. бунинг учтига спиртли ичимликларнинг калорияси баланд: 100 грамм ўткир ичимлик 250 ккалгача қувватга эга бўлиши мумкин. Спиртли ичимлик истеъмолидан сўнг жигар ёғни парчалаш ўрнига алкогольнинг токсик моддаларини нейтраллашга ўтади.

18:00 дан кейин овқатланманг!

“Нега?” деган саволга инсон организмининг биоритмини назорат қилувчи берувчи циркад ритмлари жавоб беради. Ортиқча вазндан азият чекмаслик учун 18:00-19:00 да овқат истеъмолини тўхтатиш кераклиги илмий исботланган. Тунда метоболизм секинлашади, 9:00 дан 13:00 гача бу жараён тез амалга ошади.

Сув ичишингизни назорат қилинг!

“Кунига икки литр сув ичинг” деган қоида соғлом турмуш тарза тарафдорларининг миясига ўрнашиб олган. Бу фақат тоза ичимлик суви бўлиши керак деган қараш ҳам мавжуд. Аслида эса ичимлик миқдори ҳақида ҳам, унинг тури ҳақида ҳам ЖССТ тавсияларида айтилмаган. Суюқлик миқдори 1 кг вазнга 30 мл тўғри келиши керак. Сувдан ташқари кофе, чой, ҳатто шўрва ичиш ҳам мумкин.

сув ичиш режимининг мақсади – организмни вақтида сув билан таъминлашдир. Акс ҳолда у сув заҳирасини тўплашни бошлайди.

Ётоқхона ойнасини очиб қўйинг!

Истиш тизимлари тўлиқ қувватда ишлаганида қовоқлар, бармоқлар шишишига олиб келишини сезган бўлсангиз керак. Хонадаги ҳаддан ташқари исиб кетган ҳаво сув йиғилиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Оқибатда вазнингизга яна 1-2 кг қўшилиб қолади. Шунинг учун ётоқхонадаги идеал ҳаво ҳарорати 16-20 градус.

салқин хонадан ухлашнинг яна бир фойдали томони бор: бу вақтда организмдаги ёғ уни иситишга сарфланади ва тўпланиб қолмайди. Швейцариянинг Цюрих олий техника мактаби олимлари тажриба ўтказиб, хонанинг совуқ бўлиши уйқуни яхшилаши ва вазн камайишига сабаб бўлишини исботлашган.

Шарофат Маҳмудова

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Стресс ва қийинчиликсиз озишнинг осон йўллари | Zamon.uz