Сиёсат

Ўзбекистонда давлат мулкларини «1 сўм»га сотиш амалиёти бекор қилинади

Шавкат Мирзиёев раислигида 1 июль куни давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда давлат мулкларини «1 сўм»га сотиш амалиёти бекор қилинади

Шавкат Мирзиёев раислигида 1 июль куни давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 июль куни давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Хусусийлаштириш – муҳим иқтисодий тадбирлардан бири. Бу нафақат бюджетга тушумни таъминлайди, балки янги инвестиция лойиҳалари, иш ўринлари ва қўшилган қиймат учун пойдевор бўлиб хизмат қилади. Чунки тадбиркорлик ривожи учун энг зарур шароит, аввало, ер, бино ва инфратузилмадир.

Шу боис хусусийлаштириш масаласи иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган. Жорий ва келгуси йилда давлат улуши бўлган корхоналар сонини камида 3 баробар қисқартириш бўйича иш олиб борилмоқда. Бу ислоҳотлар дунёдаги нуфузли экспертлар ва оммавий ахборот воситалари томонидан ҳам эътироф этилмоқда.   

2020 йил 27 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Бу борадаги ишлар ўз самарасини бериб, жорий йилнинг биринчи ярмида 478 та давлат мулки 1 триллион 100 миллиард сўмга сотилди.

Лекин, бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўп. Хусусан, сотилиши белгиланган 556 та мулкдан 288 таси савдоларга чиқарилмаган. Шунингдек, давлат корхоналари ва банклар ихтиёрида уларнинг асосий фаолиятига хос бўлмаган 511 та объект ҳалигача сотилмасдан турибди.

Йиғилишда хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш, аукционда қатнашиш тартибларини соддалаштириш ва иштирокчилар сонини кўпайтиришга қаратилган вазифалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, жорий йилда 900 дан ортиқ давлат мулки сотувга қўйилади. Энди давлат мулкларини “1 сўм” қийматда савдога чиқариш, ер участкаларини инвестиция мажбурияти билан сотиш амалиёти бекор қилинади ва улар бозор баҳосида электрон савдоларга чиқарилади.

Бундан ташқари, онлайн аукционда қатнашиш учун тўловлар бекор қилинади ва тадбиркорларга электрон рўйхатдан ўтиш харажатлари Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қоплаб берилади. Аукционда мулкни сотиб олганда, тўлов муддати ҳозирги 5 кундан 15 кунгача узайтирилади.

Бундан буён, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларнинг бино-иншоотлари, транспорт воситаларини сотиш ва ижарага беришни фақат электрон аукцион орқали амалга ошириш тартиби жорий этилади.

Мутасаддиларга ушбу янги тартибларни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш топширилди.

Тошкент шаҳридаги 13 та йирик кўчмас мулк объекти ҳамда 11 та тармоқ корхоналаридаги давлат улушларини хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда, сотувга чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ваколатидаги 154 та бўш турган объектни бир ой муддатда савдога чиқариш вазифаси қўйилди.

Ҳокимликлар томонидан сотувга чиқарилган мулклар сотилганда, ҳудудлар ихтиёрида қоладиган маблағлар улуши 73 фоиздан 87 фоизга ошириладиган бўлди. Бу маблағлар вилоят ва туманлар (шаҳар) бюджетлари ўртасида тенг тақсимланади.

Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат корхоналари ҳамда банкларнинг асосий фаолиятга хос бўлмаган ва бўш турган объектларни тўлиқ қайтадан хатловдан ўтказиб, уларни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича топшириқ берилди.

Фаолият юритмаётган ёки зарар кўриб ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

custom img

Иссиқкўлда Марказий Осиёда илк бор F1H2O жаҳон чемпионати босқичи бошланди

Очилиш маросимида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари иштирок этди.

custom img

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президент Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжоннинг минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди

custom img

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Альтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ташриф якунида Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага анъанавий қирғиз миллий мусиқа асбоби — чангқўбизни совға қилди.

custom img

Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клубига ташриф буюди

Етакчилар бу ерда барпо этилган замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси билан танишди.

custom img

Ўзбекистон Президенти I даражали “Манас” ордени билан тақдирланди

“Манас” ордени Қирғиз Республикасининг олий давлат мукофотларидан бири ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Иттифоқчилик тўғрисидаги шартнома имзоланди

Имзолаш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Ўзбекистонга таклиф этди

Чўлпонотада Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари иштирокида тор доирадаги ва расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Чўлпонотада ўтган расмий маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"