Ўзбекистон

Қўйлиқ бозорида санитария талабларига риоя этмаганлар аниқланди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасиинг маълум қилишича, 2021 йил 7 июль куни тахминан соат 22.00 ларда Бектемир тумани Қўйлиқ бозори ҳудудида Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа мутасадди ташкилот ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан,  санитария талабларига риоя этмаган ва ўрнатилган тартиб-қоидаларни бузаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сотувчилари аниқланган.

Қўйлиқ бозорида санитария талабларига риоя этмаганлар аниқланди

Уларнинг орасида коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашганлигини била туриб, жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрган 43 ёшли Асилбек Х. ҳам бор бўлган.  Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.  

Ушбу фуқаронинг ёнида бўлган турмуш ўртоғи – 39 ёшли Б Х. ҳам  карантин талабларини бузган. ИИБ ходимларининг огоҳлантиришларига қарамай аёл турмуш ўртоғига нисбатан қонуний чора кўрилишига тўсқинлик қилиш мақсадида баённома расмийлаштириш жараёнига аралашиб, бақириб, шовқин кўтаришни бошлаган.

Ушбу шовқин-суронни тўхтатиш ва Б. Х ни тинчлантириш ҳамда профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида у хизмат автобусига таклиф этилган бироқ  аёл янада кўпроқ шовқин кўтарган ва ноўрин ҳаракатлар қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари вазиятни янада мураккаблаштирмаслик ҳамда сотувчи аёл томонидан жаҳл устида моддий ёки бошқа зарар етказилишини олдини олиш мақсадида уни автобусга мажбурий тарзда кузатиб қўйишган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қўйлиқ бозорида санитария талабларига риоя этмаганлар аниқланди | Zamon.uz