Саудия тараққиёт жамғармаси Ўзбекистон мактабгача таълим соҳаси учун қарийб $11 млн ажратади
Вазирлар Маҳкамаси 3 июль куни «Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси»ни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорини қабул қилди.


2020 йил 17 декабрда Ўзбекистон ҳукумати ва Саудия тараққиёт жамғармаси (СТЖ) ўртасида «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини молиялаштириш учун йиллик 2 фоиз ставкада 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йиллик муддатга 10,9 млн АҚШ доллари эквивалентидаги қредит битими имзоланган.
Ҳужжат билан «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклигини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва лойиҳа бўйича асосий қарз ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланди.







