Ўзбекистонда қанча ҳайвон «паспорт» олгани маълум бўлди
Маълум қилинишича, VIS-CHINOR ягона электрон маълумотлар базасига бугунги кунда, чорвачилик хўжаликларига тегишли бўлган 160 мингдан ортиқ идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар киритилган.


Ўзбекистонда барча жониворлар (йирик ва майда шохли қорамоллар, чўчқалар, отлар, эшаклар ва туялар, шунингдек кучук ва мушуклар) босқичма-босқич идентификация қилиниб, ягона электрон ахборот тизимига киритилади.
Шунингдек, ҳайвонларга қулоқ учун бирка (йирик ва майда шохли қорамол, туя ва чўчқаларда), тавро ёки клейма (от ва эшаклар), жетонларда (кучук ва мушуклар) акс эттирилувчи индивидуал рақам берилади. Идентификация олиш шартномага асосан пулли тартибда амалга оширилади.
Ҳайвонларни идентификация қилиш хизмати учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
– ҳар бир қорамол, от, эшак ва туялар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи;
– ҳар бир қўй, эчки ва чўчқалар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 фоизи;
– ҳар бир ит ва мушуклар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи.







