Жамият

Хоразмда “кесармон”ларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хоразм вилоятидаги дарахт кесиш ҳолатлари акс этган видеотасвирлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Хоразмда “кесармон”ларга  чора кўрилди

 

 

Жумладан, “Янгибозор туманида 30 йиллик дарахтлар кесилмоқда” сарлавҳали видео ўрганилганда Янгибозор истироҳат боғи ҳудудида велосипед йўлакчаси барпо этиш мақсадида Янгибозор туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ноқонуний равишда 28 туп дарахт кесилгани аниқланди.


Аниқланган ҳолат юзасида Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарни қоплаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан яна бир “Гурлан Экобозори олдида велосипед йўлакчаси қурамиз деб, дарахтлар кесиб ташланмоқда" сарлавҳали видеотасвир юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

 


Ўрганиш ишлари давомида "Хоразм Гурлан Экобозори" олдидаги терак дарахтларини Гурлан тумани Эшимжийрон қишлоғида яшовчи фуқаро Т.А томонидан кесиб олинганлиги  аниқланди. 

 


Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Т.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, табиатга етказилган зарар қопланди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Хоразмда “кесармон”ларга чора кўрилди | Zamon.uz