Жамият

Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида учрайдиган ноёб жониворлар видео тасвирларга тушди (видео)

Ҳисор давлат қўриқхонаси илмий ходимлари ва Танхоздарё давлат назоратчилари томонидан қўйилган видео қопқонларга ноёб ҳайвонлар тасвири муҳрланди. Улар Жаҳон ва Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган Қор қоплон, ТянШан қўнғир айиғи, Туркистон силовсини, оддий турдан Сибир тоғ эчкиларидир.

Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида учрайдиган ноёб жониворлар видео тасвирларга тушди (видео)

 

 

 

Мутахассисларнинг сўзларига кўра тасвирда ҳаракатлари акс этган, табиатда учрайдиган ноёб ҳайвон турларидан бири Қор қоплони – бугунги кунга келиб, ер юзида йўқолиб кетиш хавфи остида. Шу сабаб ҳам Табиатни муҳофаза қилиш Ҳалқаро иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси “қизил китоби”га киритилган.

 

Тян-Шан қўнғир айиғи эса Помир, Тянь-Шань, Ҳимолай ва Ҳисор тоғларида яшайдиган жигарранг айиқнинг алоҳида туридир. У нисбатан кичик ўлчамга эга: тана узунлиги 130 см гача, оғирлиги 250 кг гача бўлади. Ўзбекистон “Қизил китоби”га 2006 йилда камёб ва йуқолиб бораётган тур сифатида киритилган.

 

Мазкур “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни овлаганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92 моддаси билан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухорода"Қизил китоб"га киритилган жониворларни сотмоқчи бўлган шахс хақида хабар бергандик. 


 
Зайниддин Норқувватов

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида учрайдиган ноёб жониворлар видео тасвирларга тушди (видео) | Zamon.uz