Cаломатлик

ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда 372 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 187 миллион 086 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.

ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда 372 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Шундан 4 миллион 042 мингдан зиёд киши вафот этган (13.07.2021 йил Европа вақти билан соат 17:55 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 372 970 янги ҳолати аниқланди.

7 469 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (14.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни

187 миллион 757 мингдан ортиқ одам юқтирган,

улардан 4 миллион 048 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,518 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,907 миллиондан ортиқ),

🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,089 миллиондан ортиқ),

🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (5,833 миллиондан ортиқ),🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (5,700 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 4 000, Ҳиндистонда 32 906, Бразилияда 20 937, Россияда 24 702, Францияда 1 120 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 495 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда 372 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди | Zamon.uz