Сиёсат

Мирзиёев ва Имрон Хон музокаралари якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон тор доирада музокара ўтказди. Бу ҳақда Kun.uz нашри маьлумот берди.

Мирзиёев ва Имрон Хон музокаралари якунланди
"Покистон бизнинг вақт синовидан ўтган муҳим ҳамкоримиз. Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган. Бугун биз уларни стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарамиз. Ҳозирги мураккаб вазиятга қарамасдан, ҳамкорлигимиз жадал суръатларда ривожланмоқда. Барча соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз", деди Шавкат Мирзиёев. Учрашувда асосий эътибор икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни, айниқса инвестициялар ва йирик минтақавий инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш йўналишида мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди. Учрашувда сиёсий маслаҳатлашувларни, олий ва юқори даражадаги мулоқотни доимий ўтказиб боришга келишиб олинди. Алоқаларни кенг кўламда ривожлантириш учун Стратегик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш таклифи билдирилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан фикр алмашилар экан, томонларнинг позицияси бир хил ёки ўхшаш экани тасдиқланди. Ўзбекистон ва Покистон Афғонистоннинг яқин қўшнилари сифатида у ерда барқарорлик ўрнатилишидан манфаатдор экани таъкидланди. Бу минтақада транспорт йўлакларини барпо этиш, савдо-иқтисодий алоқаларни жадал ривожлантириш учун имконият яратади. Ўзаро савдо айланмасини кўпайтириш, бунинг учун карго-авиақатновларини йўлга қўйиш, икки томонлама имтиёз ва преференциялар бериш масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир масалалар ҳам кўриб чиқилди. Имрон Хон самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, давлат раҳбарини Покистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.
Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Мирзиёев ва Имрон Хон музокаралари якунланди | Zamon.uz