Сиёсат

Афғонистондаги воқеаларда Покистонни айблаш адолатсизлик – Имрон Хон

Толибларни музокаралар столига жалб қилишда ҳеч ким Покистон каби катта рол ўйнамаган. Бу ҳақда Тошкентда давом этаётган халқаро конференцияда Покистон бош вазири Имрон Хон айтиб ўтди.

Афғонистондаги воқеаларда Покистонни айблаш адолатсизлик – Имрон Хон

 

 

«Покистон толибларни музокараларни бошлаш ва афғон муаммосига тинч ечим топишга кўндириш учун барча воситаларни ишга солди. Афғонистонда бўлаётган воқеаларда Покистонни айблаш жуда ҳам адолатсизлик бўлади. Бизнинг устувор [мақсадимиз] Афғонистонда тинчликни таъминлашдир, чунки бу тўғридан тўғри Покистонга таъсир қилади», деган Покистон бош вазири.

Шунингдек, Имрон Хон Афғонистоннинг барча қўшнилари, минтақавий ва халқаро «ўйинчилар»ни афғон муаммоси юзасидан сиёсий келишувга эришиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.

Покистон етакчиси Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Покистоннинг муаммодаги салбий ролини эслатгани ҳақида ҳам гапирди.

«[Ундан кўра], президент Ғани Афғонистондаги можародан энг кўп жабр кўрган мамлакат – Покистон ҳақида гапирсин. Сўнгги 15 йилда Покистонда 70 минг киши ҳалок бўлди. Покистон янги янги можароларни хоҳламайди. Иқтисодиётимиз энди оғир даврдан чиқиб келмоқда. Мен учун Афғонистондаги воқеаларда Покистон айбланишини эшитиш жуда оғир», деди Имрон Хон.

Бундан ташқари, Имрон Хон АҚШ ҳам муаммога ҳарбий йўл билан ечим топишга урингани, толиблар музокаралар столига ўтиришни сўраган вақтда мамлакатга НАТОнинг 150 минг аскари кириб келганини эслатди.

«Агар АҚШ қўшинларининг чиқиб кетиш санаси аниқ бўлиб турган бўлса, нега толиблар биз билан келишувга келиши керак», дея қўшимча қилган у.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Афғонистондаги воқеаларда Покистонни айблаш адолатсизлик – Имрон Хон | Zamon.uz