Сиёсат

Ўзбекистонда янги жамғарма ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев 16 июль куни «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисидаги» қарорни имзолади.

Ўзбекистонда янги жамғарма ташкил этилади

Унга кўра, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш бўйича жамғарма ташкил этилади. Марказ директори эса шу жамғарма маблағларини тасарруф этади.


Қонунда айтилишича, жамғармага маблағ қуйидагилардан молиялаштирилади:

  • давлат бюджети;
  • хорижий молия институтлари ва донорларининг кўмаклари ва грантлари;
  • ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

Маълум бўлишича, жамғарма маблағи илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар ва ҳужжатларни харид қилиш орқали марказ китоб фондини кенгайтириш учун сарфланади. Бундан ташқари, маблағ илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш, илмий-маърифий тадбирлар ташкил этиш соҳаларига ҳам йўналтирилади. Шунингдек, марказ ўзи учун кадрлар тайёрлаш, фаолият учун зарур бўлган мультимедиа қурилмалари ва дастурий таъминотлар харид қилиш учун ҳам жамғарма маблағларидан фойдаланади.

Таъкидланишича, марказ ҳузурида Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотликнинг қадимий анъаналарини тиклаш бўйича лаборатория ташкил этилади. Унга зарур бўлган моддий-техник асбобларни харид қилиш ва мутахассислар учун иш ҳақи ҳам жамғарма ҳисобидан молиялаштирилади.  Ўз ўрнида, лаборатория томонидан ўтказилган тадқиқот синовларини реализация қилишдан тушган маблағ марказ ва лаборатория фаолиятини ривожлантиришга сарфланади.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистонда янги жамғарма ташкил этилади | Zamon.uz