Жамият

“Менга бир нарса алам қиляпти...”- Усмон Азим нимадан норози? ─ Шоир ва Санжай ўртадаги можарони қандай изоҳлайди?

Шоирнинг адвокатлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза берган.

“Менга бир нарса алам қиляпти...”- Усмон Азим нимадан норози? ─ Шоир ва Санжай ўртадаги можарони қандай изоҳлайди?

 

 

Сўнгги вақтларда пиар уюштириш санъаткорлар орасида урфга айланди. Сабаби, пиар уларни қайсидир маънода  элга танитади.

Бугун ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим «Карвон» шеърини муаллифнинг розилигисиз ижро этган Санжайни судга бергани ҳақида  хабарлар тарқалди.

Хабарларда айтилишича, шеър муаллифи Усмон Азимнинг розилигисиз  асар яхлитлигини  бузган ҳолда ижро этиб,  интернет тармоқларига  жойлаштирган ҳолда  ундан моддий манфаат  кўриб келгани аниқланган.  Шоирнинг адвокатлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза берган. Агентлик Санжайга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бузиш бўйича маъмурий баённома расмийлаштириб, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборган.

Бу хабар қанчалик ҳақиқатга яқин? Ёки бу ҳам галдаги пиарми?

 Ушбу саволга аниқлик киритиш  мақсадида  Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим билан боғландик.

- Айтилган  барча гаплар рост, Дарҳақиқат, «Карвон» шеъримни менинг розилигимсиз ижро этгани учун  адвокатларим томонидан Интеллектуал мулк агентлигига ариза берганмиз.

Демак, сиз Санжай  шеърингизни қўшиқ қилиб куйлашига рухсат бермаганмисиз?   

- Йўқ, унга розилик бермаганман.  Мен анча йиллар олдин фақат Шерали Жўраевга ҳеч қандай шартномасиз шеъримдан фойдаланишига ўзим рухсат берганман.

Менга яна бир нарса алам қиляпти - яқинда театрларга борса мен ҳақимда турли буҳтонлар  эшитдим.  Шеъримдан фойдаланиш  учун анча пул тўлаб қўйганмиш, бу нотўғри хабар. Мен ундан ҳеч нарса олмаганман.  

Майли, шу қўшиқни сўрамасдан айтибди, ҳеч бўлмаса ижтимоий тармоқларга чиқиб ўзини пиар қилмасин эди. Тўғриси, қўшиқни эшитиб ҳайрон қолдим.

- Санжай Жавбердиев сиз билан боғланишга ҳаракат қилдими?

- Ҳа, менга қўнғироқ қилди. Унга кўришиб, гаплашиб олайлик дедим, аммо у келмади, агар келганида  унга маслаҳат бериб,  бу йўлдан қайтарар эдим. Йўл-йўриқ кўрсатиб ўргатардим.


Ҳозирги кунда ижодкорлар  жудаям кўпайиб кетган. Санъаткорлар уларнинг қўшиғини айтиб чиқса, хурсанд бўлиб орқасидан югуриб юришади. Муаллифлик  ҳуқуқи бор, муаллифлар ижод қилган, албатта қўшиқчилар билан қонунан шартнома қилиниш  керак. Акс ҳолда, шу каби  ҳолатлар такрорланаверади.

Санжай Жавбердиев

- Мен “Карвон” шеъри  айнан Усмон Азимга тегишли эканлигини билмас эдим. Билганимда, албатта сўраб олган бўлардим. Мен Шерали Жўраевнинг ўғри Зоҳиршоҳ Жўраевдан бир неча бор  қўшиқни куйлашим учун  рухсат сўраб беришини итимос қилганман. Ҳатто учрашув уюштиришни айтганман. Аммо у доим пайсалга солди. Орадан бир йил ўтгач менинг қўшиғим ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу қўшиқни Озода Нурсаидова ҳам айтган, аммо меникидек оммалашмади.  Агар меники ҳам оммалашмаганда улар менга ҳам тегишмасди. Мен Усмон Азимнинг шеърини бутун дунёга танитдим. Чет давлатларда Шерали Жўраевнинг эмас, мен айтган талқиндаги қўшиқни айтишяпти. Бу эса менинг ютуғим.  

- Айтишларича сизни “Карвон” шеъри учун аввал ҳам судга беришган экан?

- Ҳа, беришган. Ўшанда судда  “Карвон” шеъри Усмон Азимники эканлиги ўз исботини топмаган.  

- Сиз Усмон Азим билан ўзаро келиши мақсадида учрашишга ҳаракат қилдингизми?

- Ҳа,  аммо у  мен билан гаплашишни истамади.

Яқинда  менга  Шоҳжахон Жўраевнинг администратори  томонидан  “Гулбадан” ва “Атиргулим” қўшиқлари учун  судга беришларини ҳам билдирди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"