“Толиблар билан музокара олиб бориш учун барча чоралардан фойдаланяпмиз” — Aшраф Ғани
“Толибон” таклиф қилган ягона танлов – улар томонга ўтиш ёки таслим бўлиш, деди Aфғонистон президенти Aшраф Ғани 16-июл куни Тошкентда бўлиб ўтган Марказий ва Жанубий Осиё бўйича конференсияда.

“Биз можарони „Толибон“ ҳаракати билан сиёсий алоқалар орқали ҳал қилишга интилмоқдамиз, бу бизнинг миллий устувор мақсадимиз. Бундан ташқари, биз давлатимиз бутун, демократик, тинч бўлиши учун ишлаймиз. Биз ҳақиқий демократия ҳақида гапирамиз”, - дея таъкидлади Aшраф Ғани.
Мамлакат президентининг сўзларига кўра, аҳоли афғон қуролли кучларини қўллаб-қувватламоқда ва ҳукумат сафларига кўнгиллиларни ёллаш ҳозирда ўсиб бормоқда, бироқ қийинчиликлар ҳам йўқ эмас.
“Биз „Толибон“ билан музокаралар олиб бориш ва уларга ён босмаслик учун барча чоралардан фойдаланяпмиз”, - дея қўшимча қилди у.







