Толибон ҳукуматни мамлакатдаги муаммоларни мустақил ҳал қилишга чақирмоқда
Афғонистон Ислом Республикаси ва Толибон ҳаракати бугун ҳам муҳим масалаларда бир қарорга келиш мақсадида музокараларни давом эттирди.

Толибонлардан бири Хибатулла Охунзода Афғонистондаги сиёсий можарони барқарорлаштириш ҳақида сўз юритди.
Хусусан у, бугун ҳам Дохада Толибонлар ва афғон ҳукумати ўртасида давом этган мулоқот якунида «Ғолибликка қарамасдан, ислом амирлиги давлатдаги сиёсий барқарорликни қўллаб-қувватлайди», - деган. Ҳамда “Келинглар ўз муаммоларимизни ўзимиз ҳал қилайлик, мамлакатимизни инқироздан ўзимиз қутқарайлик”,- дея қайд этган.
Ҳукумат ва толибонлар ўртасидаги мулоқот давлатда вазият мураккаблашгани фонида бўлиб ўтмоқда. Толибон Афғонистоннинг турли вилоятларидаги салмоқли ҳудудларни назоратга олган.







