Самарқандда «Онлайн поликлиника» иш фаолиятини бошлади
Самарқанд давлат тиббиёт институтида ташкил этилган «Онлайн поликлиника» пандемия вақтида аҳолига масофадан туриб керакли маслаҳатлари, тавсиялари ҳамда мутахассисларга йўналтириш орқали сифатли тиббий хизмат кўрсатади.

Мазкур поликлиникага тиббий хизматни фақатгина умумий амалиёт шифокорлари эмас, балки оилавий шифокор, терапевт, эндокринолог, пульмонолог, фтизиатр, кардиолог, акушер-гинеколог, педиатр, неонатолог, реаниматолог, инфекционист каби 27 нафар малакали профессор-ўқитувчилардан иборат мутахассислар гуруҳи ҳам жалб қилинган.
Айни вақтда онлайн поликлиника хизматидан хорижда бўлиб турган ёрдамга муҳтож юртдошларимиз ҳам фойдаланиши мумкин.
«Онлайн поликлиника»нинг телеграм гуруҳи ҳам ташкил этилди, унда юртдошларимиз ўзини қийнаб келаётган саволларга ишончли ва керакли тавсияларни олишлари мумкин. Бу ерга (гуруҳ) босиш orqali гуруҳга ўтасиз.
Қуйида хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳақида маълумот қолдирамиз









