Жамият

“Ҳар куним ҳадик билан бошланади” — тадбиркорни нима қийнаяпти?

Бирор касб-ҳунарни пухта эгаллаб, ўша соҳада меҳнат қилаётган ҳар бир инсон нафақат, ўзи, оиласи, балки атрофидаги бир нечта кишига кўмаклашади.

“Ҳар куним ҳадик билан бошланади” — тадбиркорни нима қийнаяпти?

 

Битта тадбиркор эса ўнлаб, юзлаб одамларнинг оиласини даромад билан таъминлаб, фаровон турмуш кечиришига ҳисса қўшиши мумкин.

Аммо тадбиркор фаолияти мобайнида турли тўсиқлар, муаммолар, чигал вазиятлар, тушунмовчиликлар гирдобида қолиши ҳам мумкин. Кредит маблағларининг сабабсиз кечиктирилиши, субъектга ажратиладиган жой, бино масаласи, маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ишчи кучи, экспорт муаммолари ва ҳоказоларда тегишли ташкилот вакиллари ёрдам қўлини чўзмаса тадбиркорнинг қизиқишлари сўниши ҳеч гап эмас. Мурожаатларига рад жавоблар қайтарилиши, эшикма-эшик нажот излаб умидсизланишларининг ниҳояси борми? 35 йилдан бери фойдасининг асосий қисмини ижрага тўлаётган тадбиркорнинг орзуси қачон ушалади?

Яқинда 6 минг сўмлик арзон ош билан эл олқишини олаётган яйпанлик тадбиркор ҳақида мақола эълон қилган эдик. Ушбу мақоладан сўнг тадбиркор ер масаласида муаммога дуч келаётганини айтиб, таҳририятимизга мурожат қилди:

 

— 22 йил туман марказидаги “Пахта пункти”да ижарада фаолият юритдик, — дейди Қурвонали ака. — Бу ер сотилиб кетгач, ноилож опамнинг хонадонида яна ижарада ишимизни давом эттирдик. Мижозлар кўпайди, уларни ҳовлига сиғдиролмай қолдик. Кейин ҳозирги жойимиз — автовокзалда ойига 2 ,5 миллион сўм ижара пули тўлаб ишлаяпмиз. Ҳозирги жойимиз ёмон эмас. Аммо мижозлар кўпайгач, мендан кўра кўпроқ ижара пули тўлаб, ўз фаолиятини юритмоқчи бўлаётган тадбиркорлар ҳам кўпайяпти. Ҳар куни эрталаб “ бугун нима бўлади, ижара жойимизни бошқа одам тортиб олмасмикан” деган ҳадик билан иш бошлайман. Тадбиркорнинг жойи тайин бўлмаса, унда ҳаловат ҳам бўлмас экан. Туман ва вилоят ҳокимлигига ер сўраб мурожаат қилдим, аммо менга ким очди савдосида иштирок этиш таклифини билдиришди. Аукционда қатнашдим. Аммо маблағим етмади. Яйпанда аввал чойхоналар кўп эди. Ҳозир эса бирорта ҳам чойхона топа олмайсиз. Ёши катта отахонлар учун чойхона жуда зарур. Менинг мақсадим — чойхона учун ер ажратилса, ўша ерда арзон ва сифатли таомлар тайёрлаб, кўпчиликнинг дуосини олсам, дейман. Тадбиркорлик фаолиятимни янада ривожланиши ва кенгайишида менга ер жуда зарур. Ушбу режаларим амалга ошса яна янги иш ўринлари пайдо бўлади. Чет элга кетмоқчи бўлган ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаб, рўзғорига барака олиб кирсам, дейман.

Ўзини ўзи банд қилган, қўшимча иш ўринлари яратган, халққа нафи тегаётган тадбиркорнинг фаолиятида ҳеч қандай муаммо, тўсиқ бўлмаслиги керак! Бу Президентимиз томонидан ҳам кўп бора айтилмоқда. Бироқ узоқ йиллардан бери фаолият юритаётган тадбиркорнинг ери бўлмаса, уни ҳеч ким қўллаб-қувватламаса, мутассадди раҳбарлар уни тингламаса тадбиркор бошини қай деворга урсин? Кимдан ёрдам олсин?

Бугунги кун тадбиркорида ҳеч қандай ер ажратилишига муаммо бўлмаслиги борасида такрор-такрор гапирни ер муаммосиАслида, тадбиркор кўп нарса сўрамайди. Унга қонун доирасида бор-йўғи битта РУХСАТНОМА бўлса бас. Уни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоси бартараф этилади. Фаолияти кенгайиб, юрт тараққиёти учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади. Бунга масъуллар эътибор қаратиши, тадбиркорнинг режаларини инобатга олса, кифоя.

 

Баҳринисо МАДУМАРОВА

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Ҳар куним ҳадик билан бошланади” — тадбиркорни нима қийнаяпти? | Zamon.uz