Жамият

Хелена Фрейзер «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг фахрий аъзоси бўлди

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер 2021 йил 22 июль куни мамлакатимиздаги миссиясини якунлади. 1 сентябрдан Фрейзер хоним БМТнинг Дастурлар ва сиёсат бошқармаси раҳбари, БМТнинг 132 мамлакатдаги агентликлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича директор ўринбосари сифатида янги лавозимга киришади (БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб квартирасида).

Хелена Фрейзер «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг фахрий аъзоси бўлди

 

 

 

Хелена Фрейзер 2017-2021 йилларда Ўзбекистондаги фаолияти давомида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди ташкилотчилари қаторида бўлди. Хусусан, у БМТнинг юқори даражадаги расмийлари ва донор давлатлар вакиллари иштирокида фонд расмий равишда ишга туширилишида муҳим рол ўйнади. Тўрт йил давомида фонд Европа Иттифоқи, Корея Республикаси ва Финландиянинг 20 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағларини жалб қила олди.

Хелена Фрейзер, шунингдек, БМТ тизимларининг Ўзбекистондаги конструктив иштирокини кенгайтиришга кўмаклашди, жумладан, унинг кўмагида Қочқинлар бўйича олий комиссарнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қайта фаолият бошлади, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилди ҳамда Халқаро миграция ташкилоти Ўзбекистонда расман аккредитациядан ўтказилди.

Фрейзер хоним Ўзбекистондаги фаолияти мобайнида мамлакат ва президент Шавкат Мирзиёевнинг инсон ҳуқуқлари, ёшлар сиёсати, гендер тенглик, сўз эркинлиги ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик бериш масалаларини такомиллаштириш бўйича илгари сурган ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлади.

«Хелена Фрейзер "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг фахрий аъзоси бўлди ва унга аъзолик сертификати тақдим этилди. Ҳаракат жамоаси Фрейзер хонимга самарали ҳамкорлик қилгани, кўплаб ғоя ва ташаббусларни, қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдиради, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди!» деяилади «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабарида.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Хелена Фрейзер «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг фахрий аъзоси бўлди | Zamon.uz