Жамият

141 нафар ўзбекистонлик Россиядаги космодром яқинида ишлаш учун жўнаб кетди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россиянинг “Поволжское Строительное Предприятие” МЧЖ ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви асосида, агентликнинг минтақавий филиалларида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар иштирокида танлов ўтказилганди.

141 нафар ўзбекистонлик Россиядаги космодром яқинида ишлаш учун жўнаб кетди

 

 

Наманган вилоятида ушбу танловдан муваффақиятли ўтиб, тиббий кўрик натижалари ижобий чиққан 141 нафар фуқаро Наманган халқаро аэропортидан Россиянинг Амур вилоятида космодром атрофидаги қурилиш объектларида ишлаш учун жўнаб кетди.

Тадбирда агентликнинг Наманган вилояти филиали масъул ходимлари томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларга ўз йўналишлари бўйича тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилиб, соҳаларга оид буклет, тарқатма материаллар берилди, дейилади маълумотда.

Таъкидланишича, ушбу фуқароларни карантин манзилига жойлаштириш, рўйхатга олиш, ишлаш ҳуқуқини берувчи патент, 3 маҳал овқат, ётоқхона, махсус кийим харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.