Жамият

Кoронавирусга "даво топган" овчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани Қизилтоғ шаҳарчасида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан Қизил китобга киритилган турли хилдаги ноёб ҳайвонлар ноқонуний овланиб, гўштлари “COVID-19”га даво сифатида сотилаётгани ҳақида ёзилди.

Кoронавирусга "даво топган" овчига чора кўрилди

 

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат инспекциясининг Паркент тумани бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилди ҳамда хабарда зикр этилган овчидан ёзма тушунтириш хати олинди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар беради.

 

Суриштирув давомида фуқаро 2005 йилдан буён овчилар жамияти бирлашмасига аъзолиги ҳамда спорт ва ҳаваскорлик тарзида қонунда белгиланган тартибда овчилик фаолияти билан шуғулланиб келишини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда кенг мунозарага сабаб бўлган мазкур постдаги фотосуратлар фуқаронинг 2012-2015 йиллар давомида Россия Федерациясида Овчилик хўжалигида фаолият олиб борган даврларида олинганлиги ҳамда дастлаб унинг ўзи томонидан ижтимоий тармоққа жойлаштирилганлиги аниқланди. 

 

Шунингдек, фуқаронинг таъкидлашича, жорий йил 24 июль куни ўрта ёшли шахс томонидан унга қўнғироқ қилиниб, онаси бетоблиги туфайли жайра ёки бўрсиқ гўшти кераклиги сўралган. Фуқаро қўнғироқ эгасига ҳозирда ов мавсуми ёпиқлиги учун овчилик фаолияти билан шуғулланмаётганлигини, ов мавсуми бошланганда шундай ҳайвонлардан қонуний равишда ўлжа олса, сўралган нимтани етказиб бериши мумкинлигини маълум қилган.

Журналист ва блогерлардан асосланмаган ҳамда эски маълумотларни ижтимоий тармоқларга жойлаб, ёлғон шов-шувларни тарқатмаслик сўралган бошқарма баёнотида. 

 

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси томонидан 2021 йилда жайра, ёввойи тўнғиз ва бўриларни табиатдан овлашга Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ҳамда Давлат қўриқхоналари миллий табиат боғлари ва овчилик бошқармасига квота ажратилган. 

Фуқаро Аҳмад Мирзараҳмедовга Давлат экология қўмитаси томонидан 2021 йил учун ёввойи ҳайвонларни овлашга квота ажратилмаган ҳамда ёввойи ҳайвонларни табиатдан овлашга рухсатнома расмийлаштирилмаган.

 

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"