ССВ коронавирус симптомларсиз кечса ҳам, ўпка зарарланаётганига изоҳ берди
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева нега коронавирус енгил кечув билан, симптомларсиз ўтса ҳам, ўпкага зарар етаётганини тушунтирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди

Маълум бўлишича, айрим беморларда касаллик енгил ва симптомларсиз ўтмоқда, аммо уларнинг ўпкаси жиддий зарарланган. Мутахассис бунга осма укол, гормон ва антибиотикларни сабаб қилиб кўрсатган.
Қайд этилишича, уй шароитида шифокор маслаҳатисиз қабул қилинган осма укол ва антибиотиклар ўпканинг шишига олиб келади.
«Касаллик енгил кечув билан, симптомпсиз ўтса ҳам, бу назоратда бўлиши керак. Оилавий шифокорга бу ҳақда маълумот бериб, у берган тавсияларни бажариш керак. Ўзбошимчалик билан даволаш муолажалари қилиш қатъиян ман этилади», — дея мутахассис антибиотик ва осма уколлар қабул қилишдан қайтарган.







