Сиёсат

Қонунчилик палатаси Спикери Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган Президенти билан учрашди

Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган Президенти Иброҳим Раисий билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар бермоқда.

Қонунчилик палатаси Спикери Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган Президенти билан учрашди

 

 

Унда Эрон давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан унинг сайловлардаги ғалабаси муносабати билан йўллаган самимий табриги учун ўз миннатдорлигини билдирди. Учрашув чоғида бундай юксак эътибор ва эътироф давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни янги босқичда давом эттириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

 

Мулоқотларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп томонлама алоқаларни изчил ривожлантириш, савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий соҳалар қатори парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

 

И.Раисийнинг таъкидлашича, Эрон расмий доиралари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган минтақа давлатлари билан ўзаро ҳурмат, дўстлик ва биродарлик тамойилларига асосланган яқин қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

 

 

Шунингдек, Эрон Президенти Тошкент ва Теҳрон ўртасида йўлга қўйилган халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлик алоқаларига ижобий баҳо берди.

 

И.Раисий фикрига кўра, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида парламент ролини ниҳоятда кучайтирди. Келгусида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашда парламентлараро муносабатлар муҳим ўрин тутади.

 

Самимий мулоқот чоғида Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорликни томонларнинг мавжуд салоҳияти даражасига олиб чиқиш, бу борада, айниқса, парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга доир масалаларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Қонунчилик палатаси Спикери Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган Президенти билан учрашди | Zamon.uz