Жамият

Уҳан шаҳридан Тошкентга биринчи юк поезди йўлга чиқди

Жорий йил 28 июль куни Хитойнинг Хубэй провинцияси маъмурий маркази Уҳан шаҳридан биринчи юк поезди Тошкентга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Уҳан шаҳридан Тошкентга биринчи юк поезди йўлга чиқди

 

 

Хитойнинг «Жэньминь жибао» газетаси электрон нашрига кўра, поезд Шинжон уйғур автоном райони Хоргос темир йўл постидан ўтади ва 12 кун ичида ўз манзилига етиб келади. Поездда умумий оғирлиги 600 тоннадан ортиқ бўлган болалар аравачалари, пахта толасидан тайёрланган иплар, пойабзал бўёқлари, маиший техника, кондиционерлар учун бутловчи қисмлар, мато ва бошқа истеъмол моллари ўрин олган.

 

«China Railway Modern Logistics Technology Co., Ltd» логистика компанияси ходимининг газета мухбирига айтишича, ушбу тўғридан тўғри темир йўл лойиҳасининг ишга туширилиши Хитой ва Ўзбекистон ўртасида саноат моллари алмашинуви ошишига ва транспорт харажатлари, товарларни етказиб бериш билан боғлиқ вақтнинг қисқаришига хизмат қилади.

 

2020 йилда «Хэбэй Гаои-Хоргос-Тошкент» йўналиши бўйича 50 та вагондан иборат биринчи халқаро юк поезди қатнови йўлга қўйилган эди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Уҳан шаҳридан Тошкентга биринчи юк поезди йўлга чиқди | Zamon.uz