Сиёсат

Марказий Осиё президентлари маслаҳат учрашуви нима беради?

Бугун Туркманистоннинг “Аваза” сайёҳлик зонасида Марказий Осиё далатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Марказий Осиё президентлари маслаҳат учрашуви нима беради?

                      

Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти. Мазкур форматдаги биринчи учрашув 2018 йил 15 мартда Нурсултон  шаҳрида  бўлиб ўтган эди. Маслаҳатлашув кенгаши   Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан ташкил этилган. Ушбу учрашувлардан асосий мақсад Марказий Осиё мамлакатларида мавжуд умумий муаммоларни ҳал қилиш, иқтисодий, хавфсизлик ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни кучайтиришдан иборат. Давлатимиз раҳбари президентлик вазифасига киришган дастлабки кунларданоққ ташқи сиёсатда минтақа мамлакатлари билан конструктив алоқаларни йўлга қўйиш  ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифасини қўйди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг  Маслаҳат учрашуви ана шу сиёсатнинг амалдаги ифодаси бўлди.

 

Ўзбекистоннинг  иқтисодий ривожланиши ва хавфсизлиги учун ўз қўшнилари билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиши муҳимдир. Масалан, биргина Қозоғистон билан 2021 йил январь-июнь ойларидаги савдо айланмаси 2 миллиард, Қирғизистон билан 425 миллион, Тожикистон билан 231миллион, Туркманистон билан 280 миллион  долларни ташкил этмоқда. Буларнинг бари ўтган 5 йилда кенгайтирилган ҳамкорликнинг натижасидир. Агар 2016 йилда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан савдо айланмаси 2.5 миллиард  долларни ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 5 миллиарддан ошиб кетди. 

 

Марказий Осиё хавфсизлиги масаласи, айниқса, Афғонистондаги вазият кескинлашуви ортидан янада долзарб аҳамият касб эта бошлади. Шу боис сўнгги йилларда минтақа мамлакатлари ўртасида ҳарбий ва хавфсизлик бўйича ҳам алоқалар кенгайди.

 

Буларнинг бари минтақа мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштиришни тақозо этади. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг  Маслаҳат учрашуви айни шу мақсадга хизмат қилади.

 

Набатдаги учрашув 2019 йил Тошкентда бўлиб ўтган эди. Унда маданий, иқлим ўзгариши, энергетика, хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди. Тошкент учрашуви маслаҳатлашув кенгаши фаолиятининг  янада кенгайиши, давлатлараро муносабатларнинг яхшиланишида катта аҳамият касб этди.

 

Бугунги Маслаҳат учрашуви олдингиларидан нимаси билан фарқ қилади?

 

Биринчидан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари пандемиядан кейин илк бор учрашишмоқда. Чунки ўтган йили пандемия билан боғлиқ вазият туфайли Бишкекда ўтказилиши керак бўлган учрашув қолдирилган эди.

 

Иккинчидан, Афғонистондаги вазият 2021йилда  кескинлашди. Бу, албатта,  минтақадаги барча мамлакат учун муҳимдир. Бундай шароитда томонлар ўз хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштириши зарур. Шу боис Маслаҳат учрашувида Афғонистон масаласи марказий  ўринда туради.

 

Учинчидан, пандемия натижасида вужудга келган мураккаб иқтисодий вазият бу соҳада ҳам ҳамкорликни кенгайтиришни тақозо қилмоқда. Иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш масаласи бутун минтақа тараққиёти учун муҳимдир.

Тўртинчидан, июль ойида Тошкентда ўтказилган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” халқаро конференциясида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган  транспорт-логистика ташаббуслари ҳам  учрашувнинг асосий масалаларидан бири бўлади.

 

Қолаверса, Марказий Осиё тараққиёти ва барқарорлиги минтақа мамлакатлари ўртасида яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатилишини тақазо этади.

Жаҳонгир Қўзиев

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Марказий Осиё президентлари маслаҳат учрашуви нима беради? | Zamon.uz