Жамият

Наманганда «мойка» ходими ювиш учун қолдирилган Malibu’ни олиб қочди

Наманган шаҳрида машина ювиш шохобчасидаги Malibu ўғирлаб кетилди, дея хабар қилмоқда Тергов департаменти матбуот хизмати.

Наманганда «мойка» ходими ювиш учун қолдирилган Malibu’ни олиб қочди

 

 

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 2 август куни соат 14:30 ларда Наманган шаҳрида жойлашган автомобиллар ювиш шохобчасида ишчи бўлиб ишловчи 18 ёшли О.А. ювиш учун қолдириб кетилган 25 ёшли А.А.га тегишли бўлган Malibu русумли автомашинани аввалига ювиб, сўнгра номаълум томонга бошқариб кетган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида Malibu русумли автомашина Давлатобод тумани «Порлоқ» маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилган.

 

Ҳозирда О.А.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Наманганда «мойка» ходими ювиш учун қолдирилган Malibu’ни олиб қочди | Zamon.uz