Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

 

 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви юқори даражада ташкил этилганини, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда бу яна бир муҳим босқич бўлишини таъкидлади.

 

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, минтақавий ва халқаро даражадаги алоқаларни муҳокама қилди.

 

«Давлат раҳбарлари пандемиянинг қийин даврига қарамай, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар», дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Учрашувда аввал эришилган келишувларнинг бажарилиш ҳолати кўриб чиқилди. Ижобий ўсиш суръатларни давом эттириш учун янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, чегарадош ҳудудлар ва ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш кераклиги таъкидланди.

 

Транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, Жанубий Осиё ва Жанубий Кавказ йўлаклари орқали янги ташқи бозорларга чиқиш, шу жумладан Ашхобод битимига мувофиқ халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Мулоқотда бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Ҳамкорликнинг янги «ўсиш нуқталари»ни топиш, самарали лойиҳа ва шартномалар тайёрлаш учун яқин вақтларда Ҳукуматлараро комиссияси ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди | Zamon.uz