Cаломатлик

Вакцина ҳомилага таъсир кўрсатиши мумкинми?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева вакцинация бўйича аҳоли саволларига жавоб берди.

Вакцина ҳомилага таъсир кўрсатиши мумкинми?

– Мен ҳомиладор бўлишни режалаштиряпман, сизлар вакцина олиш ҳомиладорликка таъсир қилмайди деяпсизлар. Маҳалламиздаги келин вакцинациядан кейин 3 ойлик ҳомиласини олдирди. Ҳолатга изоҳ берсангиз.

«Вакцинация аслида инсон организмида ташқаридан тушадиган ёт инфекцияга қарши ҳимоя антитана ишлаб чиқиш учун организмга юбориладиган дори воситаси. У организмга кириши билан организмда иммунитет аъзолари ва ҳужайраларига таъсир кўрсатади.

Вакцина ҳомиладорларда клиник тадқиқотдан ўтказилмаган. Вакцина ҳомила ривожланишига таъсир кўрсатиши ёки йўқлиги ҳақида асосли маълумотлар мавжуд эмас. Ҳомиласини олдирган келинчак ҳолати эса чуқур ўрганишни талаб этади, чунки вакцинадан олдин онанинг саломатлиги, ёши, ташқи таъсирлар ҳам болани ривожланмаслигига ва ҳомилада нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келади.

Бундай ҳолатлар вакцинагача ҳам бор эди, айнан бир келинчак ҳолатини вакцина билан боғлаш нотўғри, уни ўрганиб чиқилгандан кейин тўғри фикр ва хулоса чиқариш мумкин», – деди Севара Убайдуллаева.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Вакцина ҳомилага таъсир кўрсатиши мумкинми? | Zamon.uz