Зангиотада ноқонуний ҳужра аниқланди
Зангиотада ноқонуний ҳужра аниқланди.


Зангиота туман ИИБ ТЭҚКБ ҳамда ИИБ ХПБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро томонидан вояга етмаган 24 нафар болаларга яширинча ҳужра ташкил этгани аниқланди. Бу ҳақда Зангиота тумани ҳокимлиги хабар бермоқда.
Ушбу фуқаро жорий йил июнь ойи бошидан 24 нафар вояга етмаган ва бир нафар вояга етган болаларга “Араб алифбоси”, “Тажвид” “Қуръон Карим” сура ва оятларидан ноқонуний диний сабоқ бериб келган. Унинг хонадонидан 18 дона “Қуръон Карим” ва 6 дона “Муаллими соний” китобларидан далилий ашё тариқасида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирди.
Баҳринисо Мадумарова







