Жамият

Чилонзорда ИИББ ходими бошқарувидаги Cobalt ЙТҲ содир этди

Тошкент шаҳар ИИББ ўзининг собиқ ходимларидан бири Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисасини содир этгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Чилонзорда ИИББ ходими бошқарувидаги Cobalt ЙТҲ содир этди

 

Маълум қилинишича, 2021 йил 17 июль куни тахминан соат 22:00 да Чилонзор тумани Чўпон ота кўчасида 1976 йилда туғилган Ж. Ж. исмли фуқаро Cobalt автомобилини бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб, йўл бўйида жойлашган кафега урилган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

 

Ҳодиса оқибатида кафеда бўлган 32 ёшли Бекзод М. ва ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бекзод М. жабрланувчи дея тан олинган, ҳайдовчи эса гумонланувчи сифатида жалб этилган.

 

Cobalt ҳайдовчиси — Тошкент шаҳар ИИББ Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходими подполковник Ж.Ж. бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг 2021 йил 17 июль санаси билан расмийлаштирилган буйруғига асосан Ж.Ж. хизматдан бўшатилиб, пенсияга чиқарилган.

 

«Маълумки, қайсидир тизим ходими тизим обрўйига доғ туширадиган ҳаракат содир этадиган бўлса, ходимни дарҳол ёхуд эски сана билан тизимдан четлаштириш одати бор. Бу билан гўёки тизим обрўйига путур етишининг ‘олди олинади’. Бу ерда ҳам шундай йўл тутилган бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Ҳар ҳолда, ходимнинг жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлувчи ЙТҲ содир этиши ва унинг ишдан бўшаши бир кунга тўғри келиб қолгани шунга ишора бермоқда», — дейилади хабарда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"