Жамият

Хоразм ва Сурхондарёда электр станциялар қурилади ва Сурхондарёда электр станциялар қурилади

Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида электр станциялар қурилади. Бу Президентнинг 24.07.2021 йилдаги ПҚ-5193-сон қарори (1), ПҚ-5195-сон қарорида (2) назарда тутилган.

Хоразм ва Сурхондарёда электр станциялар қурилади ва Сурхондарёда электр станциялар қурилади

 

 

Ҳужжатга (1) асосан, "Stone City Energy" компанияси (Нидерландия) компанияси 1,2 млрд долларга тенг бўлган Сурхондарё вилоятида қуввати 1 500-1 600 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини 25 йил давомида қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширади.

 

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида "SCE Quvvat" МЧЖ (лойиҳа компанияси) ташкил этилган. Қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида у 30 млн доллар миқдорида банк кафолатини тақдим этади.

 

Ҳужжатга (2) асосан, "Hidro Enerji Elektrik Uretim Sanayi A.Ş." (Туркия Республикаси) компанияси Хоразм вилоятида 25 йил давомида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширади. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида "Odaş Enerji СА" МЧЖ (лойиҳа компанияси) ташкил этилган. Қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида у 1,3 млн доллар миқдорида банк кафолатини тақдим этади.

 

Ҳужжатлар билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва лойиҳа компаниялари ўртасида инвестиция лойиҳалари доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳам маъқулланган, уларга мувофиқ:

 

  • лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олган;
  • "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олади ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга оширади;
  • "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ электр энергиясини 3 ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида лойиҳа компаниялари фойдасига чет эл валютасида имтиёзли, қопланмайдиган шартсиз банк кафолати тақдим этади.
Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Хоразм ва Сурхондарёда электр станциялар қурилади ва Сурхондарёда электр станциялар қурилади | Zamon.uz