Жамият

Жиззахда ит овлов бригадаси 7 та уйсиз итни отиб ташлади

Telegram’даги каналда «Дайди итларга ким чора кўради?» сарлавҳаси остидаги мурожаат эълон қилинган. Ҳолат юзасидан изоҳ берилди.

Жиззахда ит овлов бригадаси 7 та уйсиз итни отиб ташлади

 

 

Мурожаатда «‘Олмазор’ МФЙда дайди итлар кўпайиб кетган, бир ёки иккита бўлса ҳам тушуниш мумкин, ўнталаб итлар дайдиб юрибди, кимдир чора кўрадими?» дея эътирозлар билдирилган.

 

«Ekolog.uz» Telegram каналининг маълум қилишича, ушбу ҳолатдан кейин, 8 август куни тонгги соат 05:00 да дайди итлар Ободонлаштириш бошқармаси ит овлов бригадаси томонидан «Олмазор» МФЙ ҳудудидаги 7 та уйсиз ит отиб ўлдирилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига кўра (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) қуйидагича тартиб мавжуд:

 

«Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек, ҳайвонларни қийнаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади».

 

Хабарда қайд этилишича, бригада ҳаракати қонунга зид.

«Қонунчилик эса Ободонлаштириш ходимлари учун ишламайди ёхуд тегишли эмас, шекилли. Ваҳоланки, улар итларни урмасдан, қийнамасдан тутиб, 5 кун сақлашлари ва ветеринария кўригидан ўтказишлари лозим. Аммо Telegram каналимизга келаётган хабарларга қараганда, республикамиздаги аксарият ‘отловка’ ходимлари итларни тутиб, гўштга сотишмоқда. Албатта, бу ҳақдаги аниқ фактларни кейинчалик каналимизда берамиз.

 

Бугунги кунда жониворларга меҳрли, уларни асрашга бел боғлаган кўплаб фуқароларимиз номидан ҳурматли Президентимиз, Экологик партия раҳбариятидан Ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги, бугунги кунда жони бор ҳайвон эмас, аксинча, чиқинди сифатида қаралаётган дайди ит ва мушукларни тутувчи механизациялашган бригадалар мақоминиўзгартириб, ‘отловкаъларни приютларга айлантириш, жониворларни ҳақиқатан ветеринария кўригидан ўтказиб даволаш, экокўнгиллиларга жониворларни парваришлашга рухсат бериш, улар 5 кундан кейин ўлдирилмай, аксинча, ит ва мушук боқиш истагида бўлганларга тарқатиш, шунингдек, республика бўйлаб яшаётган дайди ит ва мушукларни стериллаш ва эмлашни давлат ҳисобидан амалга оширишни сўраб қолар эдик», — дейилади хабарда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.