Деновда пул ўғирлаган фуқаро ушланди
Денов туманида 2021 йил 17 июл куни Олтинсой тумани, «Сайрак» маҳалласида яшовчи, Ж. Хосила туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 июл куни туман ҳудудида жойлашган «Халқобод» буюм бозорида, сумкасида бўлган 1.300.000 (бир миллион уч юз минг) сўм пулини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини Шўрчи туманида яшовчи, Қ. Хосият содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан 27 июл куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.







