Жиззахда ука ўз акасини, қайнука келинойисини пичоқлаб ўлдирди
Ҳар икки ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


7 август куни Зарбдор туманида фуқаро Т.А. укаси Ю.Т. билан тумандаги дала шийпонларининг бирида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ака-ука ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида Ю.Т. акаси Т.А.ни ошхона пичоғи билан танасининг юз ва бошқа соҳаларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда акаси воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.
Шунингдек, 8 август куни шу тумандаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи фуқаро А.Н. қайниукаси А.С. билан келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида қайниукаси келинойиси А.Н.ни ошхона пичоғи билан танасининг турли қисмларига уриб, тан жароҳати етказгани оқибатида вафот этган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик эркан ўз холаси ва унинг уч нафар фарзандининг ҳаётига зомин бўлгани ҳамда Андижонда аёл эрини унитаз қопқоғи билан уриб ўлдиргани ҳақида хабар бергандик.







