Россияда автоҳалокатга учраган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
Россиянинг Москва–Волгоград автомобиль йўлида 2021 йилнинг 30 июнь куни юз берган автоҳалокатда тан жароҳатини олган фуқаролар Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.


Фуқаро Б.Г. ва К.Г.нинг даволаниши билан боғлиқ харажатлари суғурта компанияси ҳамда Волгоград вилоятидаги ўзбек диаспораси вакиллари томонидан йиғилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилди.
Ушбу фуқаролар шифохонада тўлиқ реабилитациядан ўтганидан сўнг, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Волгоград–Москва–Урганч йўналишида авиачипта расмийлаштирилди.
Фуқаролар 10 август куни Урганч шаҳрига етиб келди.







