Жамият

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобуслар Қирғизистонга етказилди

Самарқанд автомобиль заводи томонидан ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русумли 150 та янги автобус Қирғизистонга экспорт қилинди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобуслар Қирғизистонга етказилди

 

Бу ҳақда Zamon.uz мухбирига "SamAuto" МЧЖ маркетинг бўлими директори Мунисхон Исроилова маълум қилди.

 

- “Қирғизистон билан 350 та автобусга шартнома тузганмиз. Бир неча кун аввал келишувга кўра 150 та автобус манзилига етиб борди. Август охирига қадар яна 200 таси етказилади”.

Маълумот ўрнида, "SamAuto" ташкил этилганига 22 йил тўлган. Ишлаб чиқариш линияси йўлга қўйилганидан буён завод 42 мингдан ортиқ тижорат автомобилларини ишлаб чиқарган. Шундан 15,5 мингдан ортиғи шаҳар ва шаҳарлараро автобуслардир.

 

-“Айни пайтда корхонанинг хориж давлатларида 9 та диллери бор. Улар орқали Тожикистон, Қозоғистон, Афғонистон, Туркманистон, Туркия, Украина каби давлатларга автобуслар етказилмоқда. Яқин кунларда Озарбайжон билан ҳам шартнома имзоланган”, - дейди компания вакили.

 

Ҳозирда компания томонидан 5 мингдан ортиқ турли хил корпусли автобус ва юк машиналари ишлаб чиқарилмоқда. 2021 йилнинг 6 ойи давомида 297 та автобус экспорт қилинган.

 

Муножат Валиева

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"