Жамият

Самарқандда аҳолидан ўмарилган газ қайтарилди

Нуробод  тумани “Нурободтумангаз” таъминоти бўлими ходими томонидан халққа бериладиган газ баллон ҳужжатлари сохталаштирилиб, ўмарилгани очиқланди. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.

Самарқандда аҳолидан ўмарилган газ қайтарилди

 

 

Zamon.uz мухбири масала юзасидан суриштирув олиб борди. Нуробод тумани ҳокими, “Нурободтумангаз” бошлиғи билан боғланиб, масалага ойдинлик киритди. Таъкидланишича, фирибгар ходим айби очилиши билан ишдан бўшатилган.

 

“Бизнинг туманда 39 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, ундан 12 та маҳалла қисман газ билан таъминланган. Фақат битта маҳаллада тўлиқ газ таъминоти ўрнатилган”, – деди “Нурободтумангаз” бошлиғи.

 

Ҳокимининг маълумотига кўра, туманда битта одамнинг газ баллони ўмарилган.  Ижтимоий тармоқларда эса кўплаб одамларнинг газ баллонлари етиб келмагани айтилганди.

 

Эслатиб ўтамиз, воқеа 7 август куни Чортут маҳалласида юз берган. Фуқаро Жўрабек Тўрақулов туман газ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Маълумот ўрнида, битта газ баллон тўлдириб олиб келиш 22 700 сўм ҳисобланади.

 

Аввалроқ Самарқандда газчилар 252,9 миллион сўмни ютиб юборгани айтилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Самарқандда аҳолидан ўмарилган газ қайтарилди | Zamon.uz