7 та ҳудудда тест синовлари якунланди
Маълумки, жорий йилнинг 5 август кунидан 2021/2022 ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида олий таълим муассаларининг бакалавриат таълим йўналишларига тест синовлари бошланганди.


13 август куни Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида тест синовлари якунланди.
P.S.: Республика бўйича тест синовлари 16 август куни якунланади. Тана ҳарорати юқори бўлган ҳамда коронавирусга чалинган абитуриентлар учун 14 кун ичида қайта тест синовлари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тест синовларини ўтказиш бўйича махсус комиссия қарори қабул қилингани ҳамда коронавирусга чалинган абитуриентларнинг имтиҳонга кириши очиқлангани ҳақида хабар берилганди.







