Cаломатлик

Шифокор қон босимини туширишнинг 8 усулини тавсия этди

Швециялик шифокор Матс Халлдин артериал босимни туширишнинг 8 та усули ҳақида гапирди.

Шифокор қон босимини туширишнинг 8 усулини тавсия этди

 

У қон босимининг симоб устунида  120/80 миллиметр бўлиши идеал босим эканини эслатиб ўтди. Агар қон босими 140/90 дан ошиб кетса, уни тушириш керак.

 

Шифокор бунинг учун, биринчи навбатда,  камида ярим соат айланиш ёки кун давомида 3 марта 10 дақиқадан сайр қилишни тавсия этди.

 

Иккинчи тавсия эса смартфон ёки фитнес билагузукка қадам ўлчовчи дастурни ўрнатиб олиш ва кунига камида 10 минг қадам юришдан иборат.

 

Учинчиси, стрессдан қочиб, дам олишни билиш керак.  Тўртинчи тавсия кун давомида айрим вақтларда телефон, компьютер ва телевизорни ўчириб қўйиш лозим.

 

Шунингдек, Матс Халлдин бир суткада 7 соатдан кам ухламаслик,  меъёридан ортиқ овқатланмаслик ва чекишдан воз кечиш кераклигини айтган.

 

Шифокорнинг саккизинчи тавсияси спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликдан иборат. Чунки алкоголь қон босимига акс таъсир ўтказади.

 

Шарофат Маҳмудова

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шифокор қон босимини туширишнинг 8 усулини тавсия этди | Zamon.uz