Сурхондарёда Афғонистон ҳарбий самолёти қулаб тушгани тасдиқланди
Суриштирув натижалари бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинган.

15 август куни кечқурун Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Афғонистон фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Сурхондарёда қулаб тушганини тасдиқлади.
Вазирлик таъкидлашича, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишнинг олди олинган. Ҳозирги пайтда ваколатли идоралар томонидан ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Суриштирув натижалари бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинган.
«Тошкентдан етиб келган 25 нафар эксперт самолёт қулаши билан боғлиқ ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритади. Шундан кейин самолёт қандай қулагани бўйича маълумот бера оламиз», — деди Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси вакили.







