Жаҳон

Ижтимоий саҳифасида Афғонистонда қолиб кетганини айтган британиялик талабанинг аккаунти блокланди

Британиялик талаба Майлз Раутледж ёзги таътилда “дунёдаги энг ёмон жойлардан бири”ни бориб кўришни режалаштирган эди.

Ижтимоий саҳифасида Афғонистонда қолиб кетганини айтган британиялик талабанинг аккаунти блокланди

 

У Афғонистонни «Толибон» эгаллаётганини билсада, президент Ашраф Ғани ҳукумати бунчалик тез таслим бўлишини кутмаган эди.

 

Майлз толиблар томонидан ўғирланиши мумкинлигини билиб, ҳар эҳтимолга қарши Лорд мавқеига мансублиги тўғрисида сертификат сотиб олган ва кредит карта расмийлаштирган. У 13 август куни Кобулга етиб келди. Нохуш воқеа содир бўлган тақдирда толибларга ўлпон таклиф қилишни режалаштирган.

 

Сохта лорд Раутледж ижтимоий тармоқларда ўз таассуротлари билан бўлишишни бошлади. У сафарга чиқишдан олдин ўз танловини қуйидагича изоҳлаган:

 

Мен пляжда ётишни ёмон кўраман. Шунинг учун ноодатий иш қилдим. Мен Афғонистон жуда гўзал ва бунинг устига, арзон деган қарорга келдим. Бу ерда ростдан ҳам ҳамма нарса арзон. Тўйимли тушлик бир долларга ҳам етмайди

Антиқа саёҳатчи бошқаларни ҳам Кобулга таклиф қилган. Аммо вазият оғирлашганда «лорд» ҳам хавотирлана бошлади.

 

“Маҳаллий ҳарбийлар билан учрашдим, яхши одамлар экан. Рейслар бекор қилинган, аммо ўйлашимча эвакуация қилиш мумкин бўлади”, —деб ёзган у.

 

Британиялик "антиқа" сайёҳатчи қўрққанидан миллий либос сотиб олиб, хавф туғилганда ўзини афғонистонлик деб таништиришни режалаштирди.

 

У ёрдам сўраб Британия элчихонасига борганида, элчихона ёпилиб бўлган эди. Аэропортда эса пойтахт тўлиқ толиблар назоратига ўтгани ва мамлакатдан чиқиб кетишнинг ҳеч қандай имкони қолмаганини билди.

 

Ҳозир у ижтимоий саҳифасини БМТ  ижарага олган бинолардан бирида  туриб юритмоқда.

“Балки мени эртага эвакуация қилишар, балки бир ойдан кейин. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам бу университет ётоқхонасидан яхшироқ”, — деган у ўзининг блогида.

 

Майлзнинг постлари интернетда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айримлар унинг ҳикоялари ростлигига ишонмаса, бошқалар буни руҳий касалликка йўйишмоқда.

 

Сохта лорднинг сўнгги пости кеча, 16 август куни эълон қилинган.

 

“Менга ҳимоя воситаси берилади, эвакуация қилишади ва хавфсиз жойга олиб кетишади. Мен энг яхшилар билан биргаман”, —деб ёзган у.

 

Шундан сўнг унинг аккаунти ёпилган.

 

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.