Жаҳон

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Маблағ 20 дан ортиқ ислоҳот чораларини амалга ошириш шарти билан ажратилган.

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди



Европа Комиссияси Украинага молиявий эҳтиёжларини қоплаш ва давлат бошқаруви тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 7,9 миллиард евро миқдорида маблағ ажратди. Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ушбу тўлов Европа Иттифоқи томонидан Украинага ҳозиргача тақдим этилган энг йирик бир марталик молиявий ёрдам эканини маълум қилган.


Унинг сўзларига кўра, Брюссель Украинанинг Европа интеграциясига интилишини қўллаб-қувватлашда давом этади. Фон дер Ляйен ажратилган маблағни рекорд даражадаги тўлов деб атаб, бу ёрдам ислоҳотлардаги аниқ натижалар билан боғлиқлигини таъкидлаган.


Маълум қилинишича, 16 ноябрь куни Европа Иттифоқи Кенгаши Украинага 8 миллиард евро ажратишни маъқуллаган. Маблағларнинг қарийб 5 миллиард евроси 2026 йил учун Украинани қўллаб-қувватлаш кредитидан йўналтирилади.


Молиявий ёрдамни олиш учун Украина суд тизимини ислоҳ қилиш, коррупция ва пул ювишга қарши кураш, давлат активларини бошқариш, молия бозорлари, энергетика, қишлоқ хўжалиги, рақамли трансформация ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби йўналишларда 20 дан ортиқ мақсадли ислоҳот чораларини амалга оширган.


Украина механизми 2024 йил 1 мартда ташкил этилган бўлиб, 2027 йилгача мамлакатни тиклаш, қайта қуриш ва модернизация қилиш учун 50 миллиард евродан ортиқ грант ва кредит ажратишни назарда тутади. Ушбу маблағларнинг 40 миллиард евродан ортиғи “Украина режаси” доирасида ислоҳотлар ва инвестицияларни амалга оширишга йўналтирилган.

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

АҚШ президенти можаро бўйича якуний қарор Украина президенти билан келишмасдан қабул қилинмаслигини айтди.

Пeруда 6,7 магнитудали зилзила: ер силкиниши Колумбияда ҳам сезилди

Пeруда 6,7 магнитудали зилзила: ер силкиниши Колумбияда ҳам сезилди

Ҳудудларда аҳоли хавфсизлик мақсадида уйларини тарк этган.

Махфий маълумотлар Хитойга узатилганми? Nvidia’га қарши тергов бошланди

Махфий маълумотлар Хитойга узатилганми? Nvidia’га қарши тергов бошланди

Прокурорлар илғор чиплар ёки махфий маълумотлар Хитойга сизиб чиққан бўлиши мумкинлигини текширмоқда.

Эстония Россия билан чегарани ёпади: қарор 1 декабрдан кучга киради

Эстония Россия билан чегарани ёпади: қарор 1 декабрдан кучга киради

Эстония ҳукумати миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Россия билан барча автомобиль чегара ўтказиш пунктларида ҳаракатни тўхтатишга қарор қилди.

Россия Украинага йирик ракета ва дрон ҳужумини амалга оширди: саккиз киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ракета ва дрон ҳужумини амалга оширди: саккиз киши ҳалок бўлди

Россия Украинага 400 дан ортиқ дрон ва 110 дан зиёд ракета учирди. Уларнинг 27 таси баллистик ракеталар бўлган.

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Украина президенти музокаралар учун нейтрал ҳудуд танланиши кераклигини таъкидлади.

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

Бемор касаллик аниқланишидан олдинги икки ой давомида хорижга чиқмаган.

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

АҚШ президенти Европа давлатларига Украинага миллиардлаб доллар сарфлаш ўрнига, маблағларни ўз эҳтиёжларига йўналтиришни маслаҳат берган.