Жаҳон

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди



Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европада антибиотикларга чидамли Klebsiella pneumoniae бактериясининг янада тарқалиш хавфи мавжудлигини маълум қилди.


Ташкилотнинг таъкидлашича, касалланиш ҳолатларининг кўпайиши тиббиёт муассасаларида чидамли бактерия штаммлари тарқалаётганига мос келади. Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази ҳам унинг минтақада, айниқса, юқори вирулентликка эга штаммлари тарқалиш эҳтимолини юқори деб баҳоламоқда.


ЖССТ асосий хавотир касалхоналар ва бошқа тиббиёт муассасаларида бактериянинг тарқалиши билан боғлиқлигини билдирди.


Politico нашрининг ёзишича, Европа шифохоналарида ушбу бактерия билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда. ECDC маълумотларига кўра, Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари сони 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошган.


Айрим бактерия штаммлари деярли барча мавжуд антибиотикларга, жумладан, замонавий дориларга ҳам чидамли бўлиб қолган. Мутахассислар бундай инфекциялар тарқалишини чеклаш учун геномик кузатувни кучайтириш муҳимлигини таъкидламоқда.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, 8 мингга яқин уй қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган.

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Маблағ 20 дан ортиқ ислоҳот чораларини амалга ошириш шарти билан ажратилган.

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

АҚШ президенти можаро бўйича якуний қарор Украина президенти билан келишмасдан қабул қилинмаслигини айтди.

Пeруда 6,7 магнитудали зилзила: ер силкиниши Колумбияда ҳам сезилди

Пeруда 6,7 магнитудали зилзила: ер силкиниши Колумбияда ҳам сезилди

Ҳудудларда аҳоли хавфсизлик мақсадида уйларини тарк этган.

Махфий маълумотлар Хитойга узатилганми? Nvidia’га қарши тергов бошланди

Махфий маълумотлар Хитойга узатилганми? Nvidia’га қарши тергов бошланди

Прокурорлар илғор чиплар ёки махфий маълумотлар Хитойга сизиб чиққан бўлиши мумкинлигини текширмоқда.

Эстония Россия билан чегарани ёпади: қарор 1 декабрдан кучга киради

Эстония Россия билан чегарани ёпади: қарор 1 декабрдан кучга киради

Эстония ҳукумати миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Россия билан барча автомобиль чегара ўтказиш пунктларида ҳаракатни тўхтатишга қарор қилди.