Жамият

Чинозда «Жиҳодчилар»нинг 10 нафари ушланди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида «Жиҳодчилар» экстремистик оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати.

Чинозда «Жиҳодчилар»нинг 10 нафари ушланди

 

 

Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу тадбир ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда вилоятнинг барча шаҳар, туманлари кесимида давом эттириляпти.

 

Жумладан, ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ томонидан Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган «Жиҳодчилар» оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинган.

 

Суриштирув давомида ушбу шахслар «жиҳод» мақсадида Сурия давлатига чиқишни режалаштиргани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқонда “жиҳодчилар” оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилгани  ҳамда Сирдарё ва Сурхондарёда террорчилик ташкилоти аъзолари ушлангани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"